Бугунимиз фожиалари — қулоққа чалинаётган «оғир хабарлар» ҳақида

Сурхондарё вилоятида эркак хотини ва қайнанасини ўлдиргани, Фарғонада ҳисобчи катта пулни қиморга тикиб ютқазгани, Бухорода эса чиқинди ташиш машинаси бир қиз ва ёш болани босиб кетгани ҳақида хабарлар берилганди. «Bugun.uz» ва «Взгляд.uz» нашрларининг бирлашган таҳририяти раҳбари Бекзод Нугманов шу кунларда қулоққа чалинаётган «оғир хабарлар» бўйича пост қолдирди.

Коллаж: «Bugun.uz»

Таҳририят раҳбарининг сўзларига кўра, ахборотлашган замонда юқорида қайд этилган ҳолатлар ҳақида кўп эшитиш табиий ҳол ҳисобланади.

«Шу каби хабарлар остида ёзилаётган комментарийларни ўқисангиз, асосан ‘қаққа қараб кетвомиз’, ‘одамларимиз бузилиб кетган’, у ёки буни тақиқлаш керак, деган гапларни учратиш мумкин. Аммо бу ечим эмас. Бу каби вазиятларга бошқа томондан ёндашиш керак бўлади. Чунки бундай воқеалар минг йил олдин ҳам бўлган ва бундан кейин ҳам бўлади, давом этаверади. Одамлар шунақа. Шунчаки илгари бу каби хабарларга кўзингиз кўп тушмаган бўлса, бу дегани энди кўпайиб қолди, дегани эмас, шунчаки ҳозир ахборот кўпайди. Ахборотни борича бериш имконияти ўсди. Илгари табудек қаралган масалани бугун ёзиш мумкин, камида ижтимоий тармоқларда ўзи тарқаб кетади», — дейди у.

Бекзод Нугманов, хусусан, Нукусда тирик туғилган чақалоқни шифокорлар ёриб кўриб, оқибатда бола ҳалок бўлганига тўхталиб ўтган.

«Нукусда тирик туғилган чақалоқни шифокорлар ёриб кўриб, ўлдириб қўйишгани мени кўпроқ ранжитди. Ўша воқеани ўқиган куним кечаси ухлолмадим. Туни бўйи фарзандимга тикилиб ўтирдим ва ўйладим: бошимизга тушаётган ҳамма балога уқувсизлик сабабчи бўлмоқда.

Ўзингиз айтинг, қандай қилиб янги бир вужуд дунёга келадиган туғуруқхонадек масъулиятли жойда чақалоқнинг тирик ёки ўлик туғилганини ажрата олмайдиган мутахассис (мутахассис дейиш ҳам нотўғри унақаларни) ишлаши мумкин? Қандай қилиб, биз келажак авлодни шунақа чала таълим олганларга ишониб қўйишимиз мумкин? Қандай қилиб? Отасининг жарақ-жарақ пулига ўқишга кириб, ўқишни ҳам жарақ-жарақ пулга битирган, ‘отам манга клиника очиб беради’сифатларга тиббиёт қолиб кетаётгани — фожиа. Минг лаънат бўлсин коррупцион тизим ва ундан ўз манфаати йўлида фойдаланиб келаётганларга.

Инсон қўлидан келадигани — бу сифатли таълим олиш, онгини кенгайтириш, маърифатли бўлиш. Масъулиятни ҳис қилган ҳолда ўқиш ва шунга яраша ўз вазифасини бажариш. Ана шундагина тепадаги воқеалар ҳам камаяди. Сифатли таълим эса коррупциясиз, порахўрликларсиз бўлиши мумкин», — дея фикрига якун ясаган муаллиф.

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади
Янгиликлар13:47 | 23.3.23
Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади
Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи
Янгиликлар12:42 | 23.3.23
Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи
Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи
Мақолалар11:17 | 23.3.23
Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи
Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин
Янгиликлар10:49 | 23.3.23
Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

Муҳим хабарлар

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна кучли зилзила содир бўлди

1:22 · 23.03.2023

Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим

17:49 · 22.03.2023

Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади

17:21 · 22.03.2023