Эскирган қоидалар, коррупция, «текшир-текшир» кўплиги. Умумий овқатланиш соҳасида қандай муаммолар бор?

Адлия вазирлиги томонидан тадбиркорларнинг умумий овқатланиш соҳасидаги фаолияти таҳлил қилинди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати «Bugun.uz»га хабар бермоқда.

Фото: «Bugun.uz»

Ўрганиш давомида давлат идораларининг статистик ва бошқа маълумотлари ва 2,1 мингдан ортиқ умумий овқатланиш корхоналари вакиллари ўртасида ўтказилган сўровлар натижалари кўриб чиқилди. Таҳлил натижасида соҳага оид бир қатор муаммолар аниқланди.

Биринчидан, соҳани тартибга солувчи қонунчилик ҳажжатлари ва қоидалар эскирган, бизнес юритиш амалиётига мос келмайди. Масалан, ресторан тозалаш, таъмирлаш ва шу кабилар ишлар учун ёпилишидан бир ҳафта олдин бу ҳақда эълонни осиб қўйиши керак. Буни бажармаса, 2 миллион сўм жаримага тортилади.
Шунингдек, умумий овқатланиш хизматига оид санитария норма ва қоидалари (СанПиН 0309-14-сон) ҳам замон талабларига мос келмайди, бунинг натижасида қоидаларнинг 20 тасига риоя этиш имконсиз бўлиб қолган.

Жумладан, таомларни кўмир, ўтин, қаттиқ ёқилғида ишлайдиган плиталарда пишириш мумкин эмас (қиш мавсумларида газ таъминоти чекланганда мазкур талабга риоя қилиб бўлмайди). Яна бир мисол, тахминан 12 турдаги маҳсулотлар учун алоҳида-алоҳида пичоқлар мавжуд бўлиши лозим (амалда аксарият умумий овқатланиш корхоналарида ҳар бир маҳсулот учун алоҳида пичоқ ишлатилмайди).

Иккинчидан, солиқ юки ва мураккаб солиқ маъмуриятчилиги. Умумий овқатланиш корхоналари 7–9 турдаги солиқларни тўлайди. Жумладан, айланмадан олинадиган солиқ (товар айланмаси 1 миллиард сўмгача), қўшилган қиймат солиғи, фойда солиғи, ижтимоий солиқ, даромад солиғи (солиқ агентли сифатида), мол-мулк солиғи, ер солиғи, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, алкоголли маҳсулотларни сотиш ҳуқуқи учун ундириладиган йиғим (алкоголли ичимликлар сотилса).

Солиқ юкининг юқорилиги умумий овқатланиш корхоналарининг 61 фоизини солиқдан қочишга ундамоқда.
Шунингдек, кўп солиқлар тўлаш ўз-ўзидан улар билан боғлиқ солиқ маъмуриятчилигини ҳам мураккаблаштирмоқда: корхона 6 хил вақтда солиқларни тўлаши ва 5 хил вақтда солиқ ҳисоботларини тақдим этиши лозим. Шу сабабли умумий овқатланиш хизматлари фаолиятини бошлашда респондентларнинг деярли 1/3 қисми солиқ қонунчилигини тушуниб олишда қийналган.

Мазкур омиллар эса, ўз навбатида, соҳадаги яширин иқтисодиётнинг улуши юқори (30–40 фоиз) бўлишига олиб келмоқда.

Учинчидан, текшириш ўтказиш ҳолатлари жуда кўп. Умумий овқатланиш корхоналарини 10 дан ортиқ давлат идоралари (солиқ, ёнғин назорати, санитария назорати, меҳнат, ички ишлар органлари, коммунал хизматларни кўрсатувчи корхоналар ва бошқалар) доимий безовта қилади.

Уларни энг кўп текширувчи 3 та идора (солиқ, ёнғин назорати, санитария назорати) томонидан 2020–2021 йилларда 8 мингга яқин текшириш ўтказилган. Яъни ҳар йили ўртача 14,5 фоиз умумий овқатланиш корхоналари текширилган.

Бироқ сўровда иштирок этган корхоналар вакиллари бошқа фикрни билдирган, яъни 2,1 минг респондент ҳар ойда деярли 5,5 мингта текшириш ўтказилганини таъкидлаган. Демак, уларнинг фаолиятини ноқонуний текшириш ҳолатлари кўп.

Соҳадаги тадбиркорлар уларнинг фаолиятини энг кўп текшириш солиқ органлари томонидан амалга оширилганлигини, кейинги ўринларда санитария ва ёнғин назорати органлари, ички ишлар органлари (асосан, тунда фаолият юритишни тўхтатиш юзасидан) эканини билдирган.

Тўртинчидан, текширишлардаги коррупция ҳолатлари. Фаолиятга оид қонун-қоидалар мураккаб ва текширувчилар кўп бўлиши коррупцияга йўл очиб бермоқда. Масалан, респондентларнинг 26,4 фоизи (905 нафар) солиқ, 20,3 фоизи (697 нафар) санитария ва 11,3 фоизи (387 нафар) ёнғин назорати органларида коррупция ҳолатларига дуч келишганини, шунингдек, коррупциянинг энг кўп тарқалган тури давлат органлари ходимларига бепул хизмат кўрсатиш эканини таъкидлаган.

Бешинчидан, инфратузилма объектларига уланиш ва уларда бўладиган узилишлар. 63,4 фоиз умумий овқатланиш корхоналари фаолиятини бошлашда инфратузилма объектлари билан боғлиқ муаммоларга дуч келган.

Таъминотдаги узилишлар ҳам улар учун одатий ҳол бўлиб қолмоқда. Жумладан, респондентларнинг 36,3 фоизи (766 нафари) сув таъминотида, 35,2 фоизи (742 нафари) газ таъминотида, 28,5 фоизи (602 нафари) электр таъминотида қийинчиликларга йўлиқмоқда.

Олтинчидан, ишчиларни норасмий ёллаш. Одатда, ресторан, кафе ва ошхоналарда ошпаз, официант, фаррош каби ишчиларни меҳнат шартномаси тузмасдан оғзаки келишув билан ишга олади. Умумий овқатланиш корхоналарида 300 мингдан ортиқ одам ишласа, уларнинг 200 мингдан кўпи норасмий банд бўлиб, бу ҳолат корхона учун (жаримага сабаб бўлади), ишчи учун (меҳнат ҳуқуқлари кафолатланмайди) ва давлат учун (ижтимоий ва даромад солиқлари тушмайди) ҳам манфаат олиб келмайди.

Жумладан, сўровда иштирок этган корхоналар ўз ишчиларига ойига ўртача 1,8 миллион сўм иш ҳақи тўлаб келаётгани инобатга олинса, улардаги норасмий бандлик туфайли давлат бюджетига 1,6 триллион сўмлик (ижтимоий ва даромад солиқлари) қўшимча пул тушмасдан қолган дейиш мумкин.

Баён этилганлар асосий муаммолар ҳисобланиб, бундан ташқари, умумий овқатланиш корхоналар олдида яна бошқа тўсиқлар ҳам бор (озиқ-овқат маҳсулотлари учун нақд пулга эҳтиёжи баланд, ижара харажатлари).

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади
Янгиликлар13:47 | 23.3.23
Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади
Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи
Янгиликлар12:42 | 23.3.23
Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи
Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи
Мақолалар11:17 | 23.3.23
Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи
Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин
Янгиликлар10:49 | 23.3.23
Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

Муҳим хабарлар

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна кучли зилзила содир бўлди

1:22 · 23.03.2023

Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим

17:49 · 22.03.2023

Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади

17:21 · 22.03.2023