15:02 | 14.04.22 706

Германия Усмонов синглисининг «Dilbar» яхтасини мусодара қилди

156 метрли яхта 600 млн долларга баҳоланган

Гамбург ҳукумати россиялик олигарх Алишер Усмоновнинг синглиси Гулбаҳор Исмоилованинг Европа Иттифоқи санкциялари остида қолган «Dilbar» яхтасини мусодара қилди. Бу ҳақда «Bloomberg» хабар берди.

Фото: «BOAT International»

Германия Федерал жиноят полицияси бошқармаси «Dilbar» яхтасининг эгаси Гулбаҳор Исмоилова эканини аниқлаган. Дастлаб яхта Алишер Усмоновга тегишли бўлган.

«Шу сабабли ҳашаматли ‘Dilbar’ яхтаси санкциялар қонунига бўйсунади ва Гамбургда қонуний равишда мусодара қилиниши мумкин», дейилади хабарда.

Таъкидланишича, 156 метрли кема расман дунёдаги сиғими энг катта яхта деб тан олинган. Унинг тоннажи 15 917 тоннани, ички биноларнинг умумий майдони эса 3800 квадрат метрни ташкил этади. Яхтани 1875 йилда Бременда асос солинган Германиянинг «Lürssen» кемасозлик компанияси қурган бўлиб, компания мазкур яхта бир вақтнинг ўзида 40 нафаргача одамни сиғдира олишини айтган.

Аввалроқ Франция ҳукумати Алишер Усмоновга алоқадор 2 та вертолётни ҳибсга олганди. Шунингдек, Усмоновнинг санкция остидаги самолёти ЕИдан Тошкентга учгани аниқланган.


Ўзбекистоннинг 3 вилоятида 2027 йилгача 4 та янги ИЭС ишга туширилади

Ўзбекистоннинг 3 вилоятида 2027 йилгача 4 та янги ИЭС ишга туширилади

13:18 | 30.09.23 343
Тошкент халқаро кинофестивалининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди

Тошкент халқаро кинофестивалининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди

12:01 | 30.09.23 240
Тошкентда илк бор Туркий тилли давлатларнинг «Қардошлик санъати» форуми бўлиб ўтади

Тошкентда илк бор Туркий тилли давлатларнинг «Қардошлик санъати» форуми бўлиб ўтади

23:02 | 29.09.23 944
XV Тошкент халқаро кинофестивали янги миллий филмлар тақдимоти билан бошланди

XV Тошкент халқаро кинофестивали янги миллий филмлар тақдимоти билан бошланди

22:17 | 29.09.23 446
Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари ва Германия етакчиларининг биринчи саммитида иштирок этди

Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари ва Германия етакчиларининг биринчи саммитида иштирок этди

21:49 | 29.09.23 405
UNWTO бош котиби барчани Ўзбекистонга саёҳат қилишга чақирди

UNWTO бош котиби барчани Ўзбекистонга саёҳат қилишга чақирди

20:21 | 29.09.23 453