Тошкент метросида 22 ёшли йигит ўзини поезд йўлагига ташлади
Метрополитен ҳолат юзасидан маълумот берди
Тошкент метрополитенининг Пушкин бекатида 2000 йилда туғилган фуқаро А.Б (йигит) қасддан поезд йўлагига ўзини ташлади. Метрополитен «Bugun.uz»га ҳолат юзасидан маълумот берди.

Маълум қилинишича, 5 дақиқа поездлар ҳаракати тўхтатилган, машинистнинг тезкор тўхташи натижасида йўловчи омон қолган. Ички ишлар ҳамда метрополитен ходимлари томонидан ҳеч қандай жароҳатсиз қутқариб олинган.
Маълумот ўрнида, Тошкент метросида 24 февраль куни эркак ўзини поезд тагига ташлаганди.
Маълум қилинишича, соат 21:00 да Тошкент метрополитенининг Мирзо Улуғбек бекатида эркак ўзини поезд тагига ташлаган. Шу сабабли «Чилонзор» йўналишининг бир томонлама қисми вақтинча ҳаракатдан тўхтаган. «Ҳолат юзасидан батафсил маълумотни дастлабки суруштирув ишлари якунига етгач маълум қиламиз», дейилади хабарда.
Бош прокуратура маълумотларига кўра, ушбу ҳолат Тошкент транспорт прокуратураси томонидан текширилмоқда.
Аввалроқ Навоийда 33 ёшли эркак ўзини поезд тагига ташлаганди. Шунингдек, Фарғонада аёл жонига қасд қилиш мақсадида ўзини поезд тагига ташлагани хабар берилганди.