ХВЖ Ўзбекистонда иқтисодий ўсиш прогнозини пасайтирди

Халқаро валюта жамғармаси пандемия даври ва Украинадаги уруш фонида Ўзбекистон иқтисодиётининг ўсиши 2022 йилда илгари прогноз қилинган 6 фоизга нисбатан 3–4 фоизгача пасайишини маълум қилди.

Фото: «Bugun.uz»

Келтирилишича, етарли захиралар ва юқори олтин баҳоси ҳукуматга пандемиянинг ижтимоий-иқтисодий таъсирини юмшатиш бўйича қатъий чоралар кўриш имконини берган. Бунинг фонида 2020 йил охирида бошланган иқтисодий тикланиш 2021 йилда жадаллашиб, ўсиш 7,4 фоизгача тезлашган. Глобал озиқ-овқат ва хомашё нархлари томонидан босим инфляцияни оширган, аммо нисбатан қаттиқ пул-кредит сиёсати инфляцияни 2021 йил охирига келиб 10 фоизга туширган.

Таъкидланишича, Украинадаги уруш ва Россияга қарши санкциялар Ўзбекистон иқтисодиёти истиқболларига салбий таъсир кўрсатди. Россия мамлакатнинг асосий савдо шериги бўлиб, пул ўтказмалари ва молиялаштиришда, шу жумладан, энергетика ҳамда тоғ-кон саноати учун асосий манба ҳисобланади. Савдодаги узилиш, ёқилғи, озиқ-овқат нархларининг кўтарилиши ва глобал молиявий шароитларнинг кескинлашиши ривожланишга қўшимча тўсиқларни келтириб чиқаради. Ўзгарувчанлик ва ноаниқлик бирмунча вақт юқори бўлиб қолиши кутилмоқда.

ХВЖ расмийлар қисқа муддатда Украинадаги уруш оқибатларини юмшатишга эътибор қаратиш учун тўғри қарор қабул қилганини келтирган. Иқтисодий сиёсат озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, камбағал оилаларни қўллаб-қувватлаш, макроиқтисодий ва молиявий барқарорликни сақлаш, савдо каналлари ва молиявий оқимларни таъминлашга қаратилгани таъкидланган.

Янги ноқулай омилларни ҳисобга олган ҳолда, Ўзбекистон иқтисодиётининг ўсиши 2022 йилда илгари прогноз қилинган 6 фоизга нисбатан 3–4 фоизгача пасайиши кутилмоқда. Россиядан пул ўтказмаларининг қисқариши, савдонинг маълум даражада пасайиши, шу жумладан, етказиб бериш занжиридаги узилиш истеъмол ва инвестицияларнинг пасайишига олиб келиши айтилган.

Жорий операцияларнинг тақчиллиги ЯИМнинг қарийб 9½ фоизигача ўсиши прогноз қилинмоқда. Ўз навбатида, пул ўтказмаларининг қисқариши қисман импортнинг камайиши ва товар экспорти даромадларининг ошиши ҳисобига қопланиши айтилган. Жаҳон миқёсида озиқ-овқат ва ёқилғи нархларининг кескин кўтарилиши туфайли инфляция 2022 йилда 12 фоиз даражасида сақланиб қолиши кутилмоқда.

Аввалроқ Европа тикланиш ва тараққиёт банки Ўзбекистон иқтисодиёти 2022 йилда қанчага ўсиши маълум қилинганди. Шунингдек, Fitch халқаро рейтинг агентлиги Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти 2022 йилда қанчага ўсишини прогноз қилган.

Ўзбекистонда АКТ соҳасидаги ўқув курслари учун таълим кредити ажратилади
Жамият15:16 | 26.9.22
Ўзбекистонда АКТ соҳасидаги ўқув курслари учун таълим кредити ажратилади
Қозоғистон Украина ҳудудларининг Россияга қўшилишига оид референдумларни тан олмайди
Жаҳон14:57 | 26.9.22
Қозоғистон Украина ҳудудларининг Россияга қўшилишига оид референдумларни тан олмайди
Россиядаги мактабларнинг бирида отишма содир бўлди
Жаҳон14:38 | 26.9.22
Россиядаги мактабларнинг бирида отишма содир бўлди
Андижон—Хива—Андижон йўналишида қўшимча поезд қатнови йўлга қўйилди
Жамият14:16 | 26.9.22
Андижон—Хива—Андижон йўналишида қўшимча поезд қатнови йўлга қўйилди
Муфтий Нуриддин Холиқназаров Ўзбекистондаги аҳли илмларга мурожаат йўллади
Жамият13:54 | 26.9.22
Муфтий Нуриддин Холиқназаров Ўзбекистондаги аҳли илмларга мурожаат йўллади
Россияда 25 ёшли йигит «военкомат»да отишма уюштирди — видео
Жаҳон13:33 | 26.9.22
Россияда 25 ёшли йигит «военкомат»да отишма уюштирди — видео