Жаҳон - 19:57 · 15.04.2022

Австралияда ҳам коронавируснинг «ХЕ» штами аниқланди

Австралияда коронавируснинг янги ва ЖССТ томонидан ўта юқумли деб таснифланган «ХЕ» штами аниқланди. Бу ҳақда «The Guardian» хабар берди.

Фото: «Sky News»

Вирус тури дастлаб Буюк Британияда қайд этилган, кейинчалик Ҳиндистон ва Японияда ҳам тарқалишни бошлаган. «Бу Австралияда аниқланган биринчи ‘ХЕ’ тури ҳисобланади ва у чет элдан келган одамда қайд этилган», дейилади хабарда.

Австралия Соғлиқни сақлаш вазирлиги айни пайтда мамлакатда пандемия бошланганидан бери 5,26 миллиондан ортиқ янги турдаги коронавирус билан касалланганлар аиқлангани, «омикрон»нинг «BА.2» варианти эса устунлик қилаётганини таъкидлаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти коронавируснинг янги «ХE» штамидан огоҳлантирганди.