Жаҳон - 18:12 · 15.04.2022

Давлатларнинг спиртли ичимлик ичиш бўйича рейтинги эълон қилинди

Эркак ва аёлларнинг спиртли ичимлик ичиш бўйича рейтинги эълон қилинди. «Abbeycare group» бу бўйича рўйхатни эълон қилди.

Фото: «Bugun.uz»

Келтирилишича, Ўзбекистонда эркакларда спиртли ичимликларга қарамлик даражаси 2,10 фоиз, аёлларда 0,23 фоизни ташкил этади. Шу тариқа мамлакат 182 та давлат ичида аёллар бўйича 101, эркаклар бўйича 110 ўринни эгаллаган.

Рейтингда эркаклар ўртасида Россия, Венгрия ва Литва, аёллар ўртасида Aвстралия, Россия ва Колумбия етакчилик қилмоқда. Кўрсаткич МДҲ давлатлари орасида Беларусь (эркак — 6, аёл — 12) Қозоғистонда (эркак — 11, аёл — 19) юқори чиққан. Озарбайжон (эркак — 88, аёл — 84), Қирғизистон (эркак — 98, аёл — 89), Тожикистон (эркак — 102, аёл — 92), Aрманистон (эркак — 116, аёл — 104) ва Туркманистонда (эркак — 130, аёл — 115) нисбатан паст бўлган.

Аввалроқ Ўзбекистоннинг бахтли давлатлар рейтингидаги ўрни маълум бўлганди. Шунингдек, Ўзбекистоннинг ҳаво ифлосланиши бўйича жаҳон рейтингидаги ўрни эълон қилинган.