Жаҳон - 19:54 · 15.04.2022

Жанубий Корея ковид чекловларини юмшатади

Жанубий Корея ҳукумати мамлакатдаги эпидемиологик вазият барқарорлашгани муносабати билан коронавирус бўйича чекловларнинг аксарият қисмини бекор қилмоқчи. Бу ҳақда «UPI» хабар берди.

Фото: «CNA»

Келтирилишича, кейинги ҳафтаданоқ умумий овқатланиш корхоналари ва бошқа жойларда комендантлик соати тўхтатилади. Бундан ташқари, 300 дан ортиқ иштирокчи қатнашадиган йирик тадбирлар ўтказишга рухсат берилади.

25 апрелдан бошлаб мамлакат аҳолиси кинотеатрлар, диний муассасалар, автобус ва вокзалларда овқатланиши мумкин. Бироқ, аҳолидан ёпиқ жойларда тиббий ниқоб тақиш талаб қилинади, агар касалланиш пасайишда давом этса, расмийлар очиқ ҳавода ниқоб тақишни бекор қилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Кореяда 15 апрель куни деярли 126 000 та янги COVID-19 ҳолати аниқланган. Бу ўтган ойга нисбатан деярли беш баравар кам саналади.

Аввалроқ Финландияда коронавирус талабларидан бири олиб ташланганди. Шунингдек, Уханда коронавирус сабабли аҳолига мажбурий талаб қўйилганди.