Илм-фан - 19:56 · 15.04.2022

Коронавирус илонлардан тарқалган бўлиши мумкинлиги аниқланди

Мутахассислар барча маълумотларни таҳлил қилиб, коронавирусни бутун дунё бўйлаб тарқатувчи илонлар (Хитой краити, Хитой кобраси) деган хулосага келди. Бу ҳақда «The Conversation» хабар берди.

Фото: «Funart»

Ковид биринчи марта одамларда 2019 йил декабрь ойи охирида Хитойда (Ухан шаҳрида) аниқланган ва у айнан Хитой краит ва кобрасидан пайдо бўлган деган қарашлар бор. Бу 2019-nCoV ва бошқа маълум бўлган коронавирусларнинг генетик кетма-кетлигини таҳлил қилгандан кейин маълум бўлган.

Вирус кўршапалакларда учрайдиган вирусга жуда ўхшаш (шунинг учун дастлаб улар унинг манбаи экани айтилган). Бироқ, 2019-nCoV кетма-кетлигининг батафсилроқ биоинформатика таҳлили ковид илонлардан келиб чиқиши мумкинлигини кўрсатди. Бундай хулосага келиш учун мутахассислар 2019-nCoV оқсил кодларини ўрганиб чиққан ҳамда уларни қуш, илон, типратикан, кўршапалаклардаги коронавирусларнинг оқсил кодлари билан таққослаган.

Таъкидланишича, илонлар кўпинча кўршапалаклар билан озуқланади. Бундан ташқари, Хитойда илонлар илгари бозорда сотилган, шунинг учун ковид кўршапалаклардан бу илонларга ўтган бўлиши мумкин. Аммо вирус ҳам иссиқ, ҳам совуқ қонли ҳайвонларга қандай мослашгани ҳали номаълум.

Аввалроқ коронавируснинг келиб чиқишига оид яна бир тахмин илгари сурилганди. Шунингдек, Хитойлик олимлар коронавируснинг келиб чиқишига оид янги тахминни илгари сурганди.