Маданият ва санъат ходимлари куни муносабати билан водий бўйлаб кинокарвон акцияси ташкил этилди

Ўзбекистонда 15 апрель Маданият ва санъат ходимлари куни муносабати билан Кинематография агентлиги ташаббуси билан Миллий кинематографияни ривожлантириш маркази томонидан водий бўйлаб кинокарвон сафарлари уюштирилди.

Фото: Кинематография агентлиги ахборот хизмати

11-16 апрель кунлари киноижодкорлар Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятларига ижодий сафар қилди. Биринчи куни Фарғона вилоятининг Тошлоқ, Қўштепа туманлари ва Марғилон шаҳар Маданият марказларида ижодий учрашувлар ташкил этилди. Йиғилганларга кинематография соҳасидаги сўнгги янгиликлар бўйича маълумотлар берилди, сўнг миллий қўшиқлардан иборат концертлар ташкил этилди.

Кинокарвон таркибида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Хосият Ҳусанова, «Маданият ва санъат фидокори» кўкрак нишони соҳибаси Вазира Юнусова, «Шуҳрат» медали соҳиби Расулхон Қодирхонов, актёрлар Умид Искандаров, Бегзод Тожиев иштирок этишмоқда.

— Биз Кинематография агентлиги томонидан ташкил этилган Кинокарвон билан водий бўйлаб сафар қиляпмиз. Бизни ҳамма учрашувларда жуда илиқ кутиб олишди. Кинокарвон билан олиб келинган миллий фильмлар ҳам барчага бирдек манзур бўлди, деди Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Хосият Ҳусанова.

Иккинчи куни Марғилон шаҳар ҳокимлиги, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси, Қўштепа, Олтиариқ ва Тошлоқ туманларида учрашувлар ўтказилди. Фарғона шаҳар саховат уйида бўлиб, мурувватга муҳтож кексалар ва ногиронлар ҳолидан хабар олинди. Киноижодкорлар билан самимий суҳбатлар ташкил этилди.

Йиғилганларга Кинематография агентлиги буюртмасига биноан суратга олинган режиссёр Жамилахон Пўлатованинг «Аёл қалби» кинокартинаси намойиш этилди. Мазкур кинокартина тиббиёт соҳасида самарали фаолият олиб бораётган, беморларнинг дардига дармон бўлаётган шифокор аёл тақдири хақида ҳикоя қилади.

Сценарий муаллифлари Жамилахон Пўлатова ва Зулфия Йўлдошева, постановкачи режиссёр Жамилахон Пўлатова, операторлар Дилмурод Турдибоев, Диёр Исматов, постановкачи рассом Эркин Хушматов, композиторлар Шуҳрат Зокиров, Сардор Эргашев, картина директори Музаффар Саъдуллаев.

Кинокарвон Фарғона вилояти ҳокимлиги Халқ таълими бошқармаси тасарруфидаги 90-кар болалар учун ихтисослаштирилган Мактаб интернатига ҳам ташриф буюрди. Интернатда болалар киноижодкорларни жуда самимий муносабатда кутиб олишди.

— Кинокарвон бизнинг мактаб интернатга ташриф буюриб болаларни жуда хурсанд қилди. Агентликка каттакон ташаккур изҳор этамиз. Мана шундай ижодий учрашувлар янада кўп бўлсин, дея хурсандчиликда сўзлади интернат директори Азаматжон Мадаминов.

Кинокарвон учинчи куни Андижон вилоятига ташриф буюрди. Икки кун давомида Андижон иқтисодиёт ва қурилиш институтида, Андижон тиббиёт институти, Андижон машинасозлик институтида, Андижон давлат университетида учрашувлар бўлиб ўтди. Андижон иқтисодиёт ва қурилиш институти ректори Умид Тўйчибоев киноижодкорларни илиқ кутиб олиб, кўпроқ ташрифлар уюштириш таклифини берди.

Ҳафтанинг бешинчи кунида Кинокарвон Наманган вилоятига келди. Даставвал Наманган вилояти Уйчи тумани Маданият марказида 15 апрель Маданият ва санъат ходимлари куни муносабати билан киноижодкорлар иштирокида катта тадбир ташкил этилди.

Сўнг, киноижодкорлар Наманган вилояти Уйчи тумани Беруний МФЙда истиқомат қилувчи ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногиронлиги бўлган Ойрухсор Маматвалиева хонадонида бўлишди, эсдалик совғалари тақдим этилди.

— Маматвалиева Ойрухсор кино санъатига жуда қизиқишини, элимиз суйган машҳур актёрлар билан учрашишни орзу қилиб яшашини айтди. Биз унинг орзусини амалга ошириш учун Кинематография агентлигига боғландик, улар бажонидил бу таклифимизни қабул қилишди ва Ойрухсорнинг хонадонига ташриф буюришиб, дилдан суҳбатлашишди. «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили»да Кинокарвон ташаббуси барча аҳолини қалбидан жой эгаллайди. Биз ташрифдан жуда ҳам мамнун бўлдик ва киноижодкорларга ташаккур айтамиз, дейди Уйчи тумани ҳоким ўринбосари Аброр Собиров.

Кинокарвондаги ижодкорлар Ҳуррият МФЙда Муҳаммадали Қамбаров бошчилигидаги меҳрибонлик уйига ташриф буюришди. Давра суҳбатлари ва мулоқотлар бўлиб ўтди. Барча киноижодкорларни илиқ кутиб олишди.

Кинокарвоннинг бошқа вилоятлар бўйлаб сафарлари ҳали давом этади. Олдинда Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм ва Самарқанд вилоятларига сафарлар бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим
Янгиликлар17:49 | 22.3.23
Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим
Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади
Янгиликлар17:21 | 22.3.23
Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади
Истанбул Жаҳон хор мусиқаси симпозиумига мезбонлик қилади
Янгиликлар16:53 | 22.3.23
Истанбул Жаҳон хор мусиқаси симпозиумига мезбонлик қилади
Ўзбекистоннинг асосий ташқи савдо ҳамкорлари рўйхати эълон қилинди
Янгиликлар16:25 | 22.3.23
Ўзбекистоннинг асосий ташқи савдо ҳамкорлари рўйхати эълон қилинди
Францияда пенсия ислоҳотига қарши намойишлар ортидан Париж кўчалари чиқиндиларга ботмоқда — фото
Мақолалар15:57 | 22.3.23
Францияда пенсия ислоҳотига қарши намойишлар ортидан Париж кўчалари чиқиндиларга ботмоқда — фото
Ўзбекистонда маҳалла назорати ва маҳалла раиси сўрови институтлари ташкил қилинади
Янгиликлар15:29 | 22.3.23
Ўзбекистонда маҳалла назорати ва маҳалла раиси сўрови институтлари ташкил қилинади

Муҳим хабарлар

Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим

17:49 · 22.03.2023

Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади

17:21 · 22.03.2023

Истанбул Жаҳон хор мусиқаси симпозиумига мезбонлик қилади

16:53 · 22.03.2023

Ўзбекистоннинг асосий ташқи савдо ҳамкорлари рўйхати эълон қилинди

16:25 · 22.03.2023

Ўзбекистонда маҳалла назорати ва маҳалла раиси сўрови институтлари ташкил қилинади

15:29 · 22.03.2023

Рамазон дўмбирачилари, анъанавий «гуллач» ва саҳаргача давом этадиган ўйин-кулги — Истанбулда рамазон қандай нишонланади?

13:37 · 22.03.2023

Маҳалла тизими ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ ўзбекистонлик мукофотланди

13:09 · 22.03.2023

Афғонистон ва Покистонда зилзила оқибатида 11 киши ҳалок бўлди

12:56 · 22.03.2023

Шавкат Мирзиёев маҳалла тизими ходимлари ва фаолларига табрик йўллади

12:13 · 22.03.2023

Ўзбекистонда 23 март куни ҳарорат 28 даражагача кўтарилади

11:45 · 22.03.2023