Наманган - 13:01 · 15.04.2022

Наманганда 2 ёшли қизнинг қўли электр гўшт майдалагичга кириб кетди — видео

Наманган вилоятида 14 апрель куни 2 ёшли қизнинг қўли электр гўшт майдалагичга кириб кетди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Кадр: Telegram

Маълум бўлишича, соат 18:55 атрофида вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасига 2 ёшли қизнинг қўли еҳтиёцизлик оқибатида електр гўшт майдалагичга  кириб кетгани бўйича ташвишли хабар келиб тушган.

Шунга кўра, зудлик билан бошқарма қутқарув отряди қутқарувчилари айтилган манзилга етиб борган. Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази Наманган филиали шифокорлари билан биргаликда махсус-асбоб анжомлар ёрдамида қизнинг қўли гўшт майдалагичдан чиқариб олиниб, қизчанинг қўли асраб қолинди. Ҳозирда боланинг ахволи яхши.