Сингапур Миллий университет госпитали олимлари эмланиш ва юрак хасталиклари ўртасидаги боғлиқликни аниқлаш учун вакцина олган 395 миллион кишининг маълумотларини таҳлил қилди. Уларнинг тадқиқоти «Lancet Respiratory» журналида чоп этилди.
Фото: Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти
Тадқиқот шуни кўрсатдики, ковидга қарши эмланган 30 ёшгача бўлган йигитларда миоперикардит, юрак мушаклари ва унинг атрофидаги тўқималарнинг яллиғланиши хавфи сезиларли даражада ошади. Аммо 1 миллион дозадан атиги 33 тасида шундай ҳолат кузатилган. 30 ёшгача бўлган эркаклар орасида касаллик хавфи 4-5 баробар юқори бўлгани қайд этилган. Касаллик Американинг «Pfizer» ва «Moderna» препаратлари билан эмланиш фонида қайд этилган.
Аввалроқ АҚШда вакцина олган ўсмирларда синдром аниқланганди. Шунингдек, вакциналарнинг самарали экани исботланганди.