Жаҳон - 20:36 · 15.04.2022

Олимлар Зика вирусининг хавфли мутацияларини аниқлади

АҚШнинг Ла-Хойи  иммунологик институти олимлари чивинлар олиб юрувчи Зика вирусининг иккита янги хавфли мутациясини аниқлади.

Фото: «Stat News»

Вирус биринчи марта Угандада Aedes aegypti чивинида аниқланган. У 2015-2016 йилларда Лотин Америкасида жуда кенг тарқалган ва бачадондаги ҳомилада микроцефалия (бошнинг кичиклашиши) ривожланишига сабаб бўлган. Вирус жуда қийин кечади, унинг янги мутациялар эса иситма ва ҳомиланинг бачадондаги ўлимига олиб келади. Тажрибалар давомида сичқонларга инфекцияланган ҳужайралар киритилганда мутациялар аниқланган, кейин эса сичқонлардан олинган вирус зарралари чивинларга кўчирилган.

Натижада иккита «ZN-p10» ва «ZDI-p10» мутация аниқланган. Янги штамлар ҳам одамлар, ҳам ҳайвонлар учун юқумли ҳисобланади. Мутациялар манбаи янги вирус зарраларининг асоси — вирус оқсилларини ишлаб чиқариш учун масъул бўлган NS2B генидаги ўзгаришлар бўлган. Бундан ташқари, бу ўзгаришлар туғма иммунитетни бостиради.

Аввалроқ хитойлик мутахассис дунёда «Х вируси» пайдо бўлишидан огоҳлантирганди. Шунингдек, Африкадаги 2 мамлакатда Эбола вируси қайд этилиб, 9 киши ҳалок бўлганди.