Жамият - 12:02 · 15.04.2022

Ўзбекистонда дам олиш кунлари чанг тўзон кузатилади

«Ўзгидромет» хизмати дам олиш кунлари қандай об-ҳаво кузатилиши ҳақида маълумот берди.

Фото: «Bugun.uz»

Унга кўра, дам олиш кунлари ҳудудларнинг катта қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради. Фақат Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида ҳаво булутли бўлади, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади.

Шунингдек, жойларда момақалдироқ бўлиши мумкин, чўл ҳудудларда ва шимолда шамол 17–22 метр/секундгача кучаяди, айрим ҳудудларда чанг тўзон кузатилади. Ушбу кунларда ҳарорат кечалари 14–19 даража илиқ, кундуз кунлари 30–35 даража иссиқни ташкил етади. Бу меъёрий қийматлардан 6–8 даражага юқор бўлади.