Жаҳон - 19:45 · 15.04.2022

Путин 2021 йилда қанча пул ишлаб топгани айтилди

Россия президенти Владимир Путин 2021 йилда 10,2 миллион рубль ишлаб топган. Бу бўйича тегишли ҳужжат Кремль сайтида эълон қилинди.

Фото: Кремль матбуот хизмати

Таъкидланишича, бу 2020 йилги даромадидан деярли 200 минг рублга кўп.

Путин  77 квадрат метрли турар жой биноси, 18 квадрат метрга эга гараж ва иккита ноёб «ГАЗ М21», «Нива» ва «Скиф» трейлерига эга.

Маълумот учун, 2020 йилда Путин 9,994 миллион рубль, 2019 йилда 9,726 миллион, 2018 йилда эса 8,648 миллион рубль ишлаб топган.

2017 йилда президентнинг даромади 18,7 миллион рублни ташкил қилган. Ўсишга 1,5 минг квадрат метрли ер участкасининг сотилгани сабаб бўлган. 2016 ва 2015 йилларда давлат раҳбари бир хил — 8,9 миллион рубль, 2014 йилда эса 7,654 миллион рубль ишлаб топган.

Аввалроқ АҚШ Путиннинг фарзандларига қарши санкциялар киритганди. Шунингдек, Путиннинг саратон касаллигига чалингани ҳақидаги хабарларга изоҳ берилган.

Bugun — LIVE