«Қўшнингни иркит тутма»: Германия тозалик ва тартибга қандай эришган?

Ўзбекистонда ерни ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш ҳақида, солиқ соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар ҳақида, савдода чек бермаганлар устидан асосли шикоят бўйича ва яна қатор ҳуқуқбузарликлар тўғрисида ахборот берганлик учун рағбат бор. Аммо охирги вақтларда Telegram каналларда «чақимчилик қилманг, йўл қоидаларини бузганларни ЙПХга чақманг, бу мусулмончиликка тўғри келмайди» каби фикрларни учратиш мумкин. «Bugun.uz» ва «Взгляд.uz» нашрларининг бирлашган таҳририяти раҳбари Бекзод Нугманов жамоатчилик назорати ва унинг аҳамияти ҳақида пост қолдирди.

Коллаж: «Bugun.uz»

«Бу борада ким ҳақ, ким ноҳақ экани бўйича фатво бермоқчи эмасман, бу менинг ишим ҳам эмас. Лекин менда шунчаки бир савол бор: сиз Германия каби тоза-озода, тўқ ва тартибли мамлакатда яшашни истармидингиз? Ўзбекистонимиз Германияга ўхшаган ўта тартибли мамлакат бўлишини хоҳлармидингиз? Унда мана буни ўқинг», — деб қуйидаги мисолни келтирган.

Германияда тозалик «туғма» эмас, балки мажбурийликдан пайдо бўлган.

Узоқ йиллар давомида немислар ошхонадаги чиқинди, кул, ўлган уй ҳайвонлари, суяклар ва овқат қолдиқларини аҳмоқона равишда шунчаки девор, панжаралар ёки исталган жойга ташлаб кетадиган аҳоли бўлишган. Антисанитария оқибатида уларда касалликлар кўпайган, қишлоқ ва шаҳарлар имконсиз даражада ифлосланган бўлган.

XV асрда Вюртемберг графи айнан шу каби қўланса ҳидлардан касал бўлиб қолади ва шундан сўнг махсус фармон чиқаради, бунинг натижасида шаҳарлар кескин ТОЗА бўлиб қолади. Фармоннинг моҳияти шундай эдики, агар қўшнингиз бир неча ҳафта давомида ахлатни олиб чиқиб ташламаганини кўрсангиз ва бу ҳақда хабар бермасангиз, нафақат у, балки сиз ҳам жазоланасиз.

Агар сиз унинг бу иши ҳақида хабар берсангиз, унда сиз ўша қўшнингиз ерининг бир қисмига эга бўлишингиз мумкин бўлган. Натижада ҳар шанба куни қўшниларнинг таъна-дашномларига дучор бўлмаслик учун ҳамма ўз эшиги олдидаги чиқиндини тозалаб чиққан. Мажбурий тартиб кейинчалик бу миллатнинг қон-қонига сингиб кетган.

Жамоатчилик назорати, инсонлар ўзини ўзи назорат қилиши, қўшнингни сен, сени қўшнинг назорат қилиши, қоидаларга таяниб яшашга ўргатади. Кўчадаги ҳайдовчи сизни суратга олиб, қанчадир пул ишлар, лекин, энг асосийси, сиз кейинги сафар ўша қоидани бузмасликни ўрганасиз, у ўрганади, биз ўрганамиз.

Аста-секин бу ҳақиқий тизимли, одатий ҳаёт тарзимизга айланади. Сиз қоидани бузмай қўйсангиз, ўша бугун чақимчи «эчки» деяётган одамларингнинг ўзига ҳам ҳеч иш қолмайди. Сиз шунчаки қоидани бузмай яшайсиз, ҳеч ким бузмайди ва бугунгидек гап-сўзларга ҳам ҳожат қолмайди.

Идеал[га яқин] жамиятни яратишда ҳамманинг улуши бўлади. Сизнинг ҳам улушингиз бўлиши учун тўғри яшашга ўрганишингиз, имкон бор жойда одамларни тўғри яшашга ўргатишингиз керак бўлади. Бошқа йўл йўқ.

Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим
Янгиликлар17:49 | 22.3.23
Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим
Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади
Янгиликлар17:21 | 22.3.23
Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади
Истанбул Жаҳон хор мусиқаси симпозиумига мезбонлик қилади
Янгиликлар16:53 | 22.3.23
Истанбул Жаҳон хор мусиқаси симпозиумига мезбонлик қилади
Ўзбекистоннинг асосий ташқи савдо ҳамкорлари рўйхати эълон қилинди
Янгиликлар16:25 | 22.3.23
Ўзбекистоннинг асосий ташқи савдо ҳамкорлари рўйхати эълон қилинди
Францияда пенсия ислоҳотига қарши намойишлар ортидан Париж кўчалари чиқиндиларга ботмоқда — фото
Мақолалар15:57 | 22.3.23
Францияда пенсия ислоҳотига қарши намойишлар ортидан Париж кўчалари чиқиндиларга ботмоқда — фото
Ўзбекистонда маҳалла назорати ва маҳалла раиси сўрови институтлари ташкил қилинади
Янгиликлар15:29 | 22.3.23
Ўзбекистонда маҳалла назорати ва маҳалла раиси сўрови институтлари ташкил қилинади

Муҳим хабарлар

Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим

17:49 · 22.03.2023

Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади

17:21 · 22.03.2023

Истанбул Жаҳон хор мусиқаси симпозиумига мезбонлик қилади

16:53 · 22.03.2023

Ўзбекистоннинг асосий ташқи савдо ҳамкорлари рўйхати эълон қилинди

16:25 · 22.03.2023

Ўзбекистонда маҳалла назорати ва маҳалла раиси сўрови институтлари ташкил қилинади

15:29 · 22.03.2023

Рамазон дўмбирачилари, анъанавий «гуллач» ва саҳаргача давом этадиган ўйин-кулги — Истанбулда рамазон қандай нишонланади?

13:37 · 22.03.2023

Маҳалла тизими ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ ўзбекистонлик мукофотланди

13:09 · 22.03.2023

Афғонистон ва Покистонда зилзила оқибатида 11 киши ҳалок бўлди

12:56 · 22.03.2023

Шавкат Мирзиёев маҳалла тизими ходимлари ва фаолларига табрик йўллади

12:13 · 22.03.2023

Ўзбекистонда 23 март куни ҳарорат 28 даражагача кўтарилади

11:45 · 22.03.2023