Жамият - 23:18 · 15.04.2022

«Қўйлиқ» бозори ёнидаги йўлнинг бир қисми ёпилади

«Қўйлиқ» бозори ёнидаги автомобиль йўлининг бир қисми 16 апрелдан ёпилиши хабар берилди. Тошкент шаҳар ҳокимлиги бунинг сабабини маълум қилди.

Фото: «Bugun.uz»

Келтирилишича, янги кўприк қурилиши ишлари олиб борилаётгани сабабли 16 апрелдан ТХАЙнинг «Қўйлиқ» деҳқон бозори рўпарасидан ўтган қисмидаги йўл автомобиллар ҳаракати учун қисқаради.

Хусусан, ТХАЙнинг «Қумариқ-Роҳат» йўналишида «Қўйлиқ» бозорининг кириш жойи қаршисидан 200 метр узунликда тўрт йўналишидан иккитаси вақтинча ёпилади.

«Шкнингдек, ТХАЙнинг ‘Роҳат-Қумариқ’ йўналишида ‘Компас’ савдо мажмуаси қаршисидаги битта йўналиши 50 метр узунликда вақтинча ёпилади», дейилади хабарда.

Аввалроқ Рамазон ойи кечаларидаги Таровиҳ намози муносабати билан ҳар куни 18:00 дан 00:00 га қадар масжидлар яқинидаги йўллар транспорт воситалари ҳаракати учун беркитилиши маълум қилинганди.