Жаҳон, Сиёсат - 17:03 · 15.04.2022

Қуддусдаги ал-Ақсо масжидида мусулмон ва яҳудийлар тўқнашди — видео

Қуддусдаги ал-Ақсо масжидида 15 апрель куни эрталаб Исроил полицияси ва фаластинликлар ўртасида тўқнашув бўлди. Бу ҳақда «Aljazeera» хабар берди.

Фото: «Business Insider»

Маълум қилинишича, тўқнашувда камида 152 фаластинлик жароҳатланган. Маъбад тоғидаги ал-Ақсо мажмуасини бошқарадиган Ислом жамғармаси тонг отишидан олдин — минглаб намозхонлар ибодат учун масжидга тўпланган пайтда Исроил полицияси ҳужум бошлаганини айтган. Исроил хавфсизлик кучлари эса тартибсизликлар уюштириш учун масжидга қўйилган тошларни олиб ташлаш мақсадида ал-Ақсога кирганини таъкидлаган. Тармоқларда тарқалаётган видеоларда фаластинликлар тош, полиция эса кўздан ёш оқизувчи газ ва гранаталар отганини кўриш мумкин.

Фаластин Қизил ярим ой жамияти Исроил кучлари масжидга тез ёрдам машиналари ва тиббиёт ходимларининг етиб келишига тўсқинлик қилганини қўшимча қилган. Исроил полицияси тўқнашувда камида 300 фаластинликни ҳибсга олган. Фаластин манбалари эса уларнинг сони 400 нафарни ташкил қилишини айтмоқда.

«Полиция оломонни тарқатиш ва зўравонликларнинг олдини олиш мақсадида тошларни олиб ташлаш учун ал-Ақсога киришга мажбур бўлди», дейилади Исроил томони баёнотда.

Аввалроқ Исроил–Фаластин конфедерациясини тузишни таклиф қилинганди. Шунингдек, Исроил ҳарбийларига фаластинликларга қарата ўқ узишга рухсат берилган.