Хитойдаги карантин сабаб изоляцияланган аҳоли бирламчи эҳтиёждаги маҳсулотларни етказиб берувчи орқали қабул қилмоқда. Баъзи провинцияларда тотал изоляция амал қилмоқда.
Фото: «Shutterstock»
Голландиядаги гўзаллик — лолазор.
Фото: «AFP»
Париж архепархиясининг апостол маъмурлари Нотр-Дам соборида бинони қисман вайрон қилган ёнғиннинг уч йиллиги муносабати билан ибодат қилишмоқда.
Фото: «Getty Images»
Ҳиндистонда ҳаваскор ва профессионал рассомлар ўз ижод намуналари билан кўчаларни кезмоқда.
Фото: «AFP»
Қуддусдаги ал-Ақсо масжидида мусулмон ва яҳудийлар тўқнашди. Исроил хавфсизлик кучлари фаластинликларнинг Ал-Ақсо масжидига жума намозига боришига тўсқинлик қилмоқда. Бугун фаластинлик намойишчилар билан Исроил полицияси ўртасидаги тўқнашувда 100 дан ортиқ одам тан жароҳати олди.
Фото: «TACC»Фото: «TACC»
Россиянинг қудратли «Москва» ҳарбий кемаси украиналик ҳарбийлар кўрсатган йўналишга қараб кетди. Мамлакатнинг Қора денгиз флоти флагмани бўлган «Москва» крайсери 14 апрель куни чўкиб кетди. Бугун, 15 апрель куни Севастопол шаҳрида крейсер билан хайрлашув маросими бўлиб ўтди.