Жаҳон - 11:01 · 15.04.2022

Россияда ўзбекистонлик аёл уйида гиёҳванд модда сақлагани аниқланди

Россиянинг Тербунский туманида 1979 йилда туғилган ўзбекистонлик аёлда гиёҳванд модда аниқланди Бу ҳақда «БезФормата» хабар берди.

Фото: «newsorel.ru»

Келтирилишича, икки нафар вояга етмаган фарзанднинг онаси гиёҳвандлик воситаларини қонунга хилоф равишда сотиб олиш ва сақлашда айбдор деб топилган. Жиноят иши материалларида аниқланишича, 2021 йил март ойида аёл бўлган автомашина милиция ходимлари томонидан тўхтатилган. Ҳужжатларни текшириш чоғида машинада бўлган шахслар томонидан гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиш факти аниқланган.

Улар шахсий кўрикдан ўтказилганда, аёлнинг кийимидан умумий оғирлиги 381 грамдан ортиқ бўлган гиёҳвандлик моддаси – героин солинган ўрам топилган. Айбловчисининг фикри инобатга олиниб, аёлга нисбатан 3 йил муддатга умумий режимдаги ахлоқ тузатиш колониясида жазо ўташ тайинланган.

Аввалроқ Россияда ўзбекистонлик қиз ўзини кўприкдан ташлаб юборгани ва ўзбекистонлик аёл эркак ҳамюртини пичоқлагани маълум қилинган.