Жаҳон - 13:37 · 15.04.2022

Россиянинг «Москва» крайсери чўкиши сабаблари маълум қилинди

Россиянинг Қора денгиз флоти флагмани бўлган «Москва» крайсери 14 апрель куни чўкиб кетди. Бу ҳақда мамлакат мудофаа вазирлиги хабар берди.

Фото: «РИА Новости»

Келтирилишича, 13 апрель куни Украина томони «Москва» крейсерига «Нептун» қанотли ракеталари билан авиазарба берган. Россия мудофаа вазирлиги кема чўккани ва бунга корпуснинг шикастланиши ҳамда бўрон сабаб бўлганини айтган.

Ракетный крейсер
Фото: «ТАСС»

«‘Москва’ крейсерини белгиланган портга тортиб кетиш пайтида ўқ-дориларнинг портлаши сабаб ёнғин юзага келди. Оқибатда корпуснинг шикастланди ва кема барқарорлигини йўқотди. Бўронли денгизлар шароитида кема чўкиб кетди», — дейилади хабарда.

Қўшимча қилинишича, крейсер екипажи ҳудуддаги Қора денгиз флоти кемаларига евакуация қилинган.

Фото: «Getty Images»

Аввалроқ Украина Россия денгиз пиёдаларининг махфий ҳужжатларини қўлга киритдиганди. Улар орасида яширин назорат жадваллари, ходимлар рўйхати бор.