Жаҳон, Сиёсат - 8:33 · 15.04.2022

Туркия Россияга қарши санкцияларга қўшилиш шартини маълум қилди

Туркия ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғлу агар Россияга қарши санкциялар БМТ томонидан маъқулланса, Анқара унга қўшилишини айтди. Бу ҳақда у «NTV» телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.

Фото: «Remius»

Сиёсатчи Туркия халқаро ҳуқуққа амал қилишини ва юқоридаги масала бўйича мувозанатли сиёсат олиб боришини таъкидлаган. Дипломат БМТ ислоҳотга муҳтож, деган фикр билдирган. Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон ҳам аввалроқ бу ҳақда гапирганди.

Туркия расмийлари Украинадаги ҳарбий можаро оқибатлари ва Россияга нисбатан жорий этилган санкциялар узоқ вақт давомида сезилиши, тикланиш жараёни эса етарлича вақт олишини таъкидлаган. Чавушўғли, шунингдек, Анқара Украина атрофидаги вазият туфайли янги «совуқ уруш» аломатларини кўраётганини, аммо принципиал ташқи сиёсат юритишда давом этишини айтган.

Аввалроқ Туркия нима учун Россияга қарши санкция қўлламаслигини маълум қилди. Шунингдек, Туркия президенти Россия–Украина урушига муносабат билдирганди.