«UzAuto» машинасозликни ривожлантириш режаларини тақдимот қилди

«Ўзавтосаноат» АЖ бошқарув раиси Шавкат Умурзаков Шавкат Мирзиёевга қишлоқ хўжалиги машинасозлиги кластерини ривожлантиришнинг тақдимоти билан таништирди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Президентнинг 2019 йил 31 июлдаги қарорига мувофиқ, қишлоқ хўжалиги техникаларини ишлаб чиқариш ва сотиб олишни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш бўйича янги тизим яратилган эди. Бу ўз натижаларини бериб, фермер ва деҳқонлар унумдор техникаларга эга бўлмоқда. Жумладан, шу йил биринчи чоракнинг ўзида 1 минг 600 та техника учун 23 миллиард сўм субсидия ажратилди.

Модернизация натижасида 2021 йилда тракторлар таннархи 4 минг 600 долларга арзонлаштирилган. Айни пайтда илгари зарар билан ишлаган тармоқ корхоналари фойдага чиққан. Соҳани саноат кластери усулида ривожлантириш мақсадида Чирчиқда қишлоқ хўжалиги машинасозлиги кластери ташкил этилмоқда. Бугунги кунда у ерга собиқ Технолог ва Агрегат заводлари ускуналари тўлиқ кўчирилган.

Тақдимотда шундай ишлар ва навбатдаги режалар кўриб чиқилди. «Қишлоқ хўжалиги машинасозлиги — катта ва муҳим тармоқ. Бу — ҳосилдорлик юқорилиги, озиқ-овқат хавфсизлиги билан боғлиқ масала. Замонавий техникалар ишлаб чиқаришни ўзлаштириш, сифат ва хизмат нуқтаи назаридан ҳали қилинадиган ишлар кўп», — деди Шавкат Мирзиёев.

Бу ишларни тизимли олиб бориш учун бош вазир раҳбарлигида қишлоқ хўжалиги машинасозлиги масалалари бўйича комиссия тузилиши белгиланди. Аввало, Чирчиқдаги кластерга кўчирилган қувватлар негизида культиватор, сеялка, косилка, чизел, борона ишлаб чиқаришни бошлаш зарурлиги таъкидланди. Шунингдек, Тошкент трактор заводини ҳам кўчириб, кластерни 2023 йил январдан тўлиқ ишга тушириш вазифаси қўйилди. Унгача агрокластерлар ва фермерлар талабини ўрганиб, аниқ буюртмаларни шакллантириш муҳимлиги айтилди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Бугунги кунда ерни лазер орқали текислаш техникаларига талаб юқори. Шу боис мутасаддиларга шундай техника ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш топширилди. Эскирган тракторлардан тўлиқ воз кечиб, янги миллий трактор моделини яратиш бўйича кўрсатма берилди.

Пахтани комбайнда териш улуши 2022 йилда 35 фоизга, 2023 йилда эса 50 фоизга етказилиши қайд этилди. Йил якунигача Андижонда металл қуйиш заводини ишга тушириб ҳамда 90 турдаги бутловчи қисмларни маҳаллийлаштириб, техникалар таннархини камида 12 фоизга камайтириш мумкинлиги кўрсатиб ўтилди.

Деҳқон ва фермерларни ўйлантирадиган масалалардан яна бири — техника бузилса, уни тузатиш, эҳтиёт қисмлар топиш ва таъмирлаш. Шу боис Президент машинасозликда савдо ва сервис хизматлари кўрсатиш бўйича яхлит тизим яратиш, 14 та ҳудудда сервис маркази ва 100 та мобил гуруҳлар ташкил этиш зарурлигини таъкидлади.

Янги техникалар, умуман, қишлоқ хўжалиги механизасияси бўйича мутахассисларни ўқитиш бўйича ҳам вазифалар белгиланди. Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг июл ойида ҳукумат қарорларига мувофиқ «Тошкент қишлоқ хўжалиги техникаси заводи», «Тошкент агрегат заводи», «Чирчиқ қишлоқ хўжалиги техникаси заводи», «Uz Claas Agro» ва «Технолог» АЖ устав капиталидаги давлат улушларини «Ўзавтосаноат» АЖ ишончли бошқарувига ўтказилганди.

Реклама ҳуқуқи асосида

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
Янгиликлар10:43 | 26.3.23
Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Янгиликлар12:09 | 25.3.23
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Янгиликлар10:49 | 25.3.23
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Янгиликлар10:21 | 25.3.23
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

Муҳим хабарлар

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!

10:43 · 26.03.2023

Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди

10:49 · 25.03.2023

Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди

10:21 · 25.03.2023

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023