Жаҳон - 16:07 · 15.04.2022

Зеленский Украинани тарк этмагани сабабини тушунтирди

Украина президенти Владимир Зеленский нега Россия ҳужумидан кейин турли таклифлар бўлишига қарамай, чет элга кетмаганини тушунтирди. Бу ҳақда у «BBC»га берган интервьюсида маълум қилди.

Фото: «Getty Images»

Президент мамлакатда украиналиклар билан бўлаётган воқеаларга лоқайдлик қилолмаслиги, чунки ўзи ҳам улардан бири ҳисобланишини айтган.

«Қандай қилиб уларни ташлаб кетишим мумкин? Бундай бўлиши мумкин эмас. Ҳаттоки президент бўлмасам, четга кетардим, деган хаёл ҳам ўтмаган. Мен Украинада қолардим. Қандай қилиб ҳаммасини тарк эта оламан? Ҳозир эса юксак масъулият елкамда экан, бундай қилолмайман», — дейди у.

Шунингдек, Зеленский унинг кетиши Россия учун қўл келишини таъкидлаган.

«Иккинчидан, бу катта операция эди ва у Украинани беқарорлаштиришга қаратилган қадамлигини тушундим. Албатта, бўлиниш бўларди ва қуролли кучлар, Украина президенти ва халқидек ягона позиция бўлмасди», — дея тушунтирган у ва Украина ғалаба қозонишига ишонишини айтган.

Аввалроқ Зеленскийнинг уруш пайтида кийган кийими ва унинг нархи маълум қилинганди. Шунингдек, у Россия билан музокаралар ҳақида маълумот берганди.