АҚШ Россияга ёрдам берадиган давлатларни огоҳлантирди
Байден маъмурияти Россия қарши санкцияларни четлаб ўтишда ёрдам берадиган давлатларни огоҳлантирди. Бу ҳақда «Reuters» хабар берди.
Фото: «Washington Post»
АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливан бу бўйича маълумот берган. У Россия санкцияларидан қочишга қарши янги чоралар қўлланилиши ва бу икки ҳафта ичида эълон қилинишини айтган.
«Ўйлайманки, яқин бир-икки ҳафта ичида биз Россияга санкциялардан қочишга ёрдам бермоқчи бўлган мамлакат ва ташкилотлар ҳақида маълумот оламиз. Бу Россия ичида ва ташқарисида бўлганларни ҳам қамраб олади. Мазкур мамлакатлар нишонимизга айланади», — дейди Салливан.
Аввалроқ Россия Украинага қурол етказиб берган давлатларга нота юборганди. Унда қуроллантириш қандай оқибатларга олиб келиши айтилган. Шунингдек, Туркия Россияга қарши санкцияларга қўшилиш шартини маълум қилганди.