Жаҳон - 9:36 · 16.04.2022

Байден ва унинг рафиқаси 2021 йилда қанча даромад топди?

АҚШ президенти Жо Байден оиласининг солиқ декларациясини эълон қилди. Бу ҳақда Оқ уй матбуот хизмати хабар берди.

Фото: «Reuters»

АҚШ маъмурияти баёнотига кўра, президент ва биринчи хоним Жилл Байден 2021 йилда 610 минг доллар ишлаб топган. Бу суммадан улар тахминан 150 минг долларини федерал солиқларга тўлаган. Қайд этилишича, даромад солиғи ставкаси 24,6 фоизни ташкил қилган. Бундан ташқари, раҳбар ва унинг рафиқаси Делавер штатида 30 минг доллар солиқ тўлаган, у ерда уларнинг оилавий мулки бор. Ўз навбатида, Жилл Байден ҳам Виржиния штатида 2700 доллар солиқ тўлаган.

Вице-президент Камала Харрис ва унинг эри 1,65 миллион доллар ишлаб топган. Ушбу миқдор бўйича федерал даромад солиғи 500 минг доллардан ортиқни, яъни ставка 31,6 фоизни ташкил этган. Харрис, шунингдек, Калифорнияда даромад солиғи сифатида 120 минг доллар тўлаган.

Аввалроқ Путин 2021 йилда қанча пул ишлаб топгани айтилганди.