Фотогалерея - 23:47 · 16.04.2022

Кобулдаги тиланчи аёл, Франциядаги президентлик пойгаси, дунёдаги энг кекса горилла — ҳафта суратлари

Ҳафтанинг энг сара суратларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Фото: «EPA»

Шимолий Македонияда ўтган ҳафтада «Flash-2022» ҳарбий машғулотлари бўлиб ўтди.

Фото: «EPA»

12 апрель куни Нью-Йорк метросида отишма юз берди.

Фото: «EPA»

Кобул кўчаларида тиланчилик қилиб юрган аёл.

Фото: «EPA»

Россиянинг Рим шаҳридаги элчихонасининг дарвозасига қизил бўёқ сепиб кетишди.

Фото: «AP»

Қуддусда Исроил полицияси ва фаластинликлар ўртасида яна тўқнашувлар юз берди.

Фото: «Getty Images»

Буюк Британия пойтахти Лондон шаҳрида Extinction Rebellion экологик ҳаракати аъзолари норозилик намойиши ўтказди.

Фото: «EPA»

Берлин ҳайвонот боғидаги дунёдаги энг кекса горилла Фату ўзининг 65 ёшини торт билан нишонламоқда.

Фото: «TASS»

Жакартада президент сайловининг ортга сурилишига қарши норозилик намойиши бўлиб ўтди.

Фото: «Getty Images»

Хитой полицияси портловчи ускуналарни зарарсизлантириш бўйича ўқув машғулотларида қатнашди.

Фото: «AP»

Ҳиндистон пойтахтида аномал иссиқ ҳукм сурмоқда.

Фото: «Getty Images»

Франция президенти Эммануэл Макрон мамлакатда ўтказилаётган президент сайлови доирасида тарафдорлари билан учрашувлар ўтказмоқда.

Фото: «AP»

Украинанинг Буча шаҳрида топилган оммавий қабрдан жасадлар чиқарилиб, текширув ўтказиш учун олиб кетилмоқда. Ҳудудда Россия ҳарбийлари тинч аҳолини қириб ташлагани айтилмоқда.

Фото: «AP»

Украина хавфсизлик кучлари рус коллаборационистларини қўлга олиш операциясини ўтказмоқда.

Фото: «Getty Images»

Украинанинг Львов шаҳри вокзалида Польшага кетаётган поездда ўтирган қизалоқа.