Жаҳон - 22:17 · 16.04.2022

Молдовада ковид сабабли ўрнатилган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Молдова ҳукумати коронавирус пандемияси туфайли соғлиқни сақлаш соҳасида жорий этилган фавқулодда ҳолат режимини бекор қилди. Бу ҳақда «МИР 24» хабар берди.

Фото: «NewsMaker»

Соғлиқни сақлаш соҳасида фавқулодда ҳолат тартиби 2021 йилнинг 9 сентябридан бошлаб жорий этилган ва бир неча бор узайтирилган.

«Бугун Соғлиқни сақлаш миллий фавқулодда комиссиясининг сўнгги йиғилиши бўлиб ўтди, унда мамлакатимиз тарихида энг узоқ давом этган фавқулодда ҳолат режимини бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилинди», — деган ССВ вазири Алла Немеренко.

Вазир пандемияга қарши курашган барча тиббиёт ходимларига миннатдорчилик билдирган ва молдоваликларга яна инфекцияга дуч келмаслик учун жамоат жойларида тиббий ниқоб тақишни сўраган.

Аввалроқ Финландияда коронавирус талабларидан бири олиб ташланганди. Шунингдек, Грузия коронавирус устидан ғалаба қозонганини эълон қилганди.