Жаҳон - 8:32 · 16.04.2022

NATO кемалари ҳарбий машғулотлар учун Болтиқ денгизига кирди

NATO денгиз гуруҳининг кемалари қўшни иттифоқчи давлатлар билан ҳарбий машғулотларда қатнашиш учун Болтиқ денгизига кирди. Бу ҳақда «ERR» хабар берди.

Фото: «Global Look Press»

Қайд этилишича, NATO’нинг SNMG1 гуруҳи кемаларининг бир қисми Болтиқ денгизига кириб келган. Қолганлари ҳам Таллин портининг эски круиз терминалига келиши кутилмоқда. «Асосий вазифа Болтиқ денгизи минтақасида иттифоқчилар борлигини намойиш этиш ва Эстония ҳарбий-денгиз кучлари билан қўшма машғулотлар ўтказишдир», дейилади хабарда.

Денгиз гуруҳига қуйидагилар киради:

  • флагман, Голландиянинг «HNLMS De Zeven Provincien» фрегати (ҳарбий кема);
  • Германиянинг «FGS Berlin» танкер кемаси;
  • Британиянинг «HDMS Piter Villemoes» ва «HMS Northumberlan» фрегатлари;
  • Немис корвети «FGS Erfurt».

Эстония денгиз кучлари қўмондони Юри Саська денгиз пиёдалари билан қўшма машғулотлар келаси ҳафтадан бошланишини айтган. Портда мавжуд бўлган учта фрегат Норвегия халқаро шимолий сувларидан келган. Улар мамлакатда «Совуқ урушга жавоб» машқларини ўтказган.

«Буларнинг барчаси давлат томонидан ажратилаётган маблағ туфайли амалга ошмоқда. Ҳавода ҳам, денгизда ҳам ҳарбий ҳимоя билан шуғулланамиз. Бу NATO давлатлари учун анча кенг тарқалган амалиёт», — дейди Юрий Саська.

Тахминларга кўра, келаси ҳафтада терминалдаги NATO кемалари алянс денгиз кучларининг янги кемаларига алмаштирилади.

Аввалроқ NATO Россиянинг альянс мамлакатларига эҳтимолий ҳужумига тайёрланаётгани маълум қилинганди. Шунингдек, NATO Зеленскийнинг илтимосини рад этганди.