Жаҳон - 7:33 · 16.04.2022

Ўзбекистондан Қирғизистонга автобус қатнови тикланди

Ўзбекистон Қирғизистон билан икки йил аввал коронавирус пандемияси туфайли тўхтатилган автобус қатновини тиклади. Бу ҳақда «МИР 24» хабар берди.

Фото: «Manas.news»

Маълум қилинишича, 15 апрел, жума кунидан бошлаб Тошкентдан Бишкекга ҳар куни автобус қатнови йўлга тушган. Аввалроқ, Қозоғистон ҳукумати 11 апрел кунидан бошлаб Ўзбекистон билан қуруқликдаги чегараларини очганди. Энди уни нафақат самолётда, балки автомобилда ҳам кесиб ўтиш мумкин. Қўшимча қилинишича, темирйўл қатнови ҳали тикланмаган. У июнь ойида ишга туширилиши режалаштирилган. Сайёҳлар мамлакатга кириши учун эмланганлик тўғрисидаги сертификат ёки ПЗР тестларини топшири керак бўлади.

Аввалроқ Тожикистоннинг Хўжанд шаҳридан Фарғона вилояти Қўқон шаҳрига автобус қатнови йўлга қўйилгани ҳақида хабар берилганди.