Жаҳон - 13:17 · 16.04.2022

Покистон Афғонистон вилоятларига авиазарба бермоқда

Покистон самолётлари Афғонистоннинг Хост, Кунар ва Пактика вилоятларини бомбардимон қилмоқда. Бу ҳақда «Aamaj News» хабар берди.

Фото: «Air Force Magazine»

Маълум қилинишича, ҳаво ҳужумлари 15 апрель куни шимолий Вазиристон чегарасида 7 покистонлик аскарнинг ўлдирилиши билан боғлиқ. Тахминларга кўра, чегарачилар Афғонистон толиблари «ортига яширинган» «Теҳрик-и Толибон Покистон» аъзолари томонидан амалга оширилган.

Фото: «Sputnik»

Таъкидланишича, Кунар вилоятининг чегарага яқин ҳудудларига берилган авиация ва артиллерия ҳужуми оқибатида камида 6 нафар тинч аҳоли, жумладан, 5 нафар вояга етмаганлар ҳалок бўлган.

Фото: «Aamaj News»

Ҳолат юзасидан «Толибон» чегарага қўшимча кучларни жойлаштирмоқда. Хост вилоятидаги «Толибон» полицияси қишлоқларга авиазарбалар берилганини тасдиқлаган. Айрим манбалар ҳужум оқибатида 20 га яқин одам ҳалок бўлганини айтмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Афғонистон ва Покистон чегарасида отишма содир бўлганди. Шунингдек.  Афғонистонда қолган АҚШ ҳарбий техникаси Покистонга олиб ўтилаётгани айтилган.