Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида аёл ўз уйида фуқароларнинг жинсий алоқа қилишига шароит яратиб бергани аниқланди. Ҳолат юзасидан вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати маълумот берди.
Фото: «Bugun.uz»
Келтирилишича, шаҳарнинг 3-даҳасида яшовчи Ш.А. 8 апрель куни соат 17:00 да Қарши МФЙдаги уйида Нефтчи МФЙда яшовчи К.Х. ва Шаҳрисабз туманида яшовчи Ғ.Д.нинг жинсий алоқа қилишлари учун шароит яратиб берган. У бунинг учун фуқаролардан 137 000 сўм олган. Ҳолат юзасидан шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими тергов бўлинмаси томонидан жиноят иши қўзғатилган.
Аввалроқ ҳам — 6 апрель куни Қарши шаҳрида 200 минг сўм эвазига уйида фоҳишахона ташкил қилган аёл ушланганди. Шунингдек, Бухорода уйида фоҳишахона ташкил қилган 61 ёшли фуқаро ушлангани хабар қилинганди.