Жаҳон - 11:49 · 16.04.2022

Россия Украинага қурол етказиб берган давлатларга нота юборди

Россия Украинага қурол етказиб бераётган барча давлатларга нота юборди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Фото: «РБК»

Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова мазкур маълумотни тасдиқлаган. Аввалроқ «The Washington Post» газетаси Москва NATO’нинг Украинага қурол етказиб бериши юзасидан Вашингтонга норозилик нотасини юборгани ҳақида ёзганди. Ҳужжат АҚШ ҳукумати Киевга янги 800 миллион долларлик ҳарбий ёрдам пакети берилишини эълон қилиши фонида юборилган.

Нотада Россия томони АҚШ ва унинг иттифоқчиларини Украинани «масъулиятсиз ҳарбийлаштиришни» тўхтатишга чақирган. Бу минтақавий ва халқаро хавфсизлик учун олдиндан айтиб бўлмайдиган оқибатларга олиб келиши таъкидланган.

Аввалроқ Учинчи жаҳон уруши бошланса, Россияни қайси давлатлар қўллаб-қувватлаши маълум қилинганди. Шунингдек, Буюк Британия Украинага «Mastiff» ёки «Jackal» зирҳли машиналарни юбориши ҳақида хабар берилган.