ССВ ковид билан касалланиш ва қўлланилаётган вакциналар бўйича рақамларни эълон қилди
Ўзбекистонда 15 апрель ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 238 252 (+38) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Инфографика: Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати
Янги касалланиш ҳолатларининг:
17 таси Тошкент вилоятида;
21 таси эса Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
15 апрель кун давомида:
Сурхондарё вилоятида 1 нафар;
Тошкент вилоятида 20 нафар;
Тошкент шаҳрида 21 нафар бемор тузалди.
Касалликдан соғайганлар жами 236 228 (+42) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил этмоқда.
Вазирлик, шунингдек, мамлакатда жами 50 миллион дозадан ортиқ вакцинадан фойдаланилганини маълум қилди.
Инфографика: Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати
15 апрелда мамлакат ҳудудлари бўйлаб 133 973 доза COVID-19’га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:
1-босқич эмланганлар 16 278 нафарни;
2-босқич эмланганлар 13 331 нафарни;
3-босқич ва бустер доза билан эмланганлар 104 364 нафарни ташкил қилди.