Халқ орасида «Эшонбобо» номи билан машҳур уламо вафот этди
Халқ орасида «Эшонбобо» номи билан машҳур бўлган Насриддинхон Атоев 15 апрель куни 64 ёшида вафот этди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Таъкидланишича, у 1958 йил 15 май куни Навоий вилояти Нурота туманида туғилган. Олий диний билим олиш мақсадида Тошкент ислом институтига ўқишга кириб, уни 1996 йили муваффақиятли тамомлаган.
Насриддинхон Атоев 1992–2003 йилларда Навоий вилояти Нурота тумани «Чил устун» масжидида имом-хатиб, 2003–2010 йилларда вилоят бош имом-хатиби, 2010 йилдан буён вилоят фахрий имоми, шунингдек, Навоий вилояти «Чашма» табиий-меъморий мажмуасида 2018 йилдан Навоий вилояти дирекцияси директори вазифасида фаолият юритиб келаётган эди.
Аввалроқ Ўзбекистон халқ артисти Лутфулла Саъдуллаев вафот этгани хабар қилинганди. Шунингдек, Ўзбекистон халқ артисти Марям Ихтиёрова 83 ёшида вафот этгани маълум қилинган.