Илм-фан - 22:18 · 16.04.2022

Япония олимлари коронавирусга қарши қоплама ишлаб чиқди

Япония олимлари коронавирусга қарши курашадиган қоплама ишлаб чиқди. Уларнинг тадқиқоти «Scientific Report» журналида чоп этилди.

Фото: «Clifton Scientific Trust»

Қоплама коронавирус хусусиятига фаол тасъри қилади. Чунки вирус нафақат ҳаво томчилари орқали юқади, балки предмет юзаларга ҳам ўрнашади. Спирт ва водород перикс каби стандарт дезинфекциялаш воситалари эса тез буғланади ва доимий дезинфекцияни таъминлай олмайди.

Япон олимларининг қопламаси титан диоксиди ва мис оксидидан қилинган. Ушбу композиция коронавирус ва унинг турли хил вариантларини самарали равишда йўқ қилади. Қоплама такомиллаштирилган бўлиб, олдингилардан фарқли ўлароқ, ёруғлик ва қоронғуда ҳам самарали ҳисобланади.

Аввалроқ коронавирусни 1 дақиқада йўқ қиладиган қурилма ишлаб чиқилганди. Шунингдек, ковиднинг қандай кечишини аниқлаш йўли топилган.