Наманганда «Жигули» қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиб, «Damas» билан тўқнашди

Наманган вилоятида 5 апрель куни қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган «Жигули» «Damas» билан тўқнашди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар боқшармаси ахборот хизмати «Bugun.uz»га хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум бўлишича, воқеа соат 15:00 атрофида Наманган–Уйчи–Учқўрғон йўлининг 10-километрида содир бўлган. Аниқланишича, 1995 йилда туғилган фуқаро ВАЗ-2106 (Жигули) автомашинасида боқшарувни йўқотиб, қарама-қарши йўналишга ўтиб кетган. Қаршисидан ҳаракатланиб келаётган 1989 йилда туғилган фуқаро бошқарувида бўлган «Damas» билан тўқнашган.

Оқибатда «Жигули»даги 3 нафар йўловчи турли даражада тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган. Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлмии томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Аввалроқ Тошкентда 5 та автомобиль иштирокида тўқнашув содир бўлгани ҳақида хабар берилганди.

«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Янгиликлар12:09 | 25.3.23
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Янгиликлар10:49 | 25.3.23
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Янгиликлар10:21 | 25.3.23
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади
Янгиликлар13:47 | 23.3.23
Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади