Наманган шаҳри Давлатобод туманида 16 апрель куни кўп қаватли уйда ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Фото: Наманган вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизмати
Маълум бўлишича, соат 11:43 да шаҳар фавқулодда вазиятлар бўлимига Ҳалқлар дўстлиги махалла фуқаролар йиғини Ғалаба кўчасидаги кўп қаватли уйда ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида хабар келиб тушган. Ёнғин қутқарувчилари воқеа жойига етиб борган.
Ҳодисада ҳонадондаги 1 дона ётоқ дивани, 2 дона кўрпача ёниб зарарланган. Оқибатда уй эгаси куйиш тан жароҳати олган ва тез тиббий ёрдам ходимларига топширилган. Ҳозирда содир бўлган ёнғин юзасидан тегровга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Фото: Наманган вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизмати
Аввалроқ Тошкентда бир-бирига туташ 4 та хонадон ёниб кетгани хабар қилинганди. Ҳодиса жойига 6 та қутқарув экипажи етиб борган.