Жамият - 7:06 · 17.04.2022

Ўзбекистонда 17 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

«Ўзгидромет» 17 апрель, якшанба куни республика ҳудудларида кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Фото: «Bugun.uz»

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 16–18 даража, кундузи 31–33 даража бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ мумкин. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда чанг тўзон билан 17–22 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10–15 даража, кундузи 16–21 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, Навоий вилоятининг шимолий худудларида баъзии жойларда чанг тўзон билан 17–22 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 14–19 даража, кундузи 30–35 даража бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 14–19 даража, кундузи 30–35 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 14–19 даража, кундузи 31–36 даража бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5–10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12–17 даража, кундузи 27–32 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7–12 даража, кундузи 20–25 даража бўлади.