Ўзбекистонда 3,5 балли зилзила содир бўлди
Бухоро вилояти Пешку туманида 17 апрель куни 3,5 балли зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Сейсмопрогностик мониторинг маркази ахборот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, маҳаллий вақт билан 14:35 да зилзила содир бўлди. Эпимарказ — Бухоро вилояти Пешку тумани. Зилзила координаталари: 40,43 градус шимолий кенглик. Зилзила кучи 3,5 баллни ташкил қилган. Чуқурлик 15 километрга етган. Зилзила эпимаркази Тошкентдан 493 километр жануби-ғарбда жойлашган.
Аввалроқ Қирғизистонда қайд этилган зилзила кучи Ўзбекистонда сезилганди.