9:48 | 17.04.22 245

Қашқадарёда шифокорлар мажбурий меҳнатга жалб этилди

Бўлим бошлиғи гул учун ходимлардан пул йиққани рад этилди

Қашқадарё вилояти Косон тумани тиббиёт бирлашмаси ходимлари мажбурий меҳнатга жалб этилди. Бу ҳақда вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Қашқадарё ССБ/ Иллюстратив

Маълум бўлишича, туман тиббиёт бирлашмаси ва ҳудуддаги давлат меҳнат ҳуқуқ инспекцияси мутахассислари томонидан ҳолат бўйича ўрганиш олиб борилган. Аниқланишича, бирлашманинг диагностика бўлими олд томонидаги ер участкасида 12 апрель куни мазкур бўлим бошлиғи Х.О. томонидан ишчи-ходимлар ободонлаштириш ишларига жалб қилинган.

Мазкур ҳолат юзасидан бўлим бошлиғига нисбатан қонунда белгиланган тартибда чора кўрилади. Ўрганишларда гул кўчатлари учун пул йиғилгани ҳақидаги маълумотлар тасдиқланмади.

Аввалроқ Қашқадарёда ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилган мактаб директори лавозимидан олингани ҳақида хабар берилганди.


Ўзбекистонда дам олиш кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

Ўзбекистонда дам олиш кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

13:09 | 22.09.23 268
AKFA Group компанияси CAExMebel&Décor 2023 кўргазмасида иштирок этади

AKFA Group компанияси CAExMebel&Décor 2023 кўргазмасида иштирок этади

13:00 | 22.09.23 137
Тошкентда «Док-1 Макс» иши кўриб чиқилаётган суд биносига бомба қўйиб кетилгани ҳақида хабарлар тарқалди

Тошкентда «Док-1 Макс» иши кўриб чиқилаётган суд биносига бомба қўйиб кетилгани ҳақида хабарлар тарқалди

11:58 | 22.09.23 715
Кампиробод сув омборидан Фарғона шаҳрига ичимлик суви тармоғи тортилади

Кампиробод сув омборидан Фарғона шаҳрига ичимлик суви тармоғи тортилади

11:30 | 22.09.23 244
Наманганда заҳарланган болаларнинг 10 нафари соғайиб, уйига рухсат берилган

Наманганда заҳарланган болаларнинг 10 нафари соғайиб, уйига рухсат берилган

10:32 | 22.09.23 466
Наманганда 71 нафар бола оммавий заҳарланди

Наманганда 71 нафар бола оммавий заҳарланди

9:16 | 22.09.23 474