Қашқадарёда ёшлар етакчиси ўзини осиб қўйди
Қашқадарё вилояти Ғузор туманида 13 апрель куни 37 ёшли эркак ўзини осиб қўйди. Бу ҳақда «Nasafnews» хабар берди.

Маълум бўлишича, cоат 20:00 атрофида у яшаш уйининг олдидаги қаровсиз оғилхона устунига арқон билан ўзини бўйин соҳасидан осиб қўйган. Оқибатда фуқаро воқеа жойида вафот этган.
«Nasafnews» манбаларига кўра, марҳум эркак тумандаги маҳаллада ёшлар етакчиси лавозимида фаолият кўрсатган. Ҳозирда эркак нима учун ўз жонига қасд қилгани ҳақида аниқ маълумотлар йўқ. Аммо марҳумни таниганлар бу ҳолатга қарз муносабатлари сабаб бўлганини айтган. Ғузор тумани прокуратураси ушбу ҳолат юзасидан ҳозирда терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказмоқда.
Аввалроқ Қашқадарёда 17 ёшли ўқувчи қиз ўзини осиб қўйгани ҳақида хабар берилганди. Унинг руҳиятида ўзгариш бўлгани айтилган.