Жамият, Қашқадарё - 21:32 · 17.04.2022

Қашқадарёда ёшлар етакчиси ўзини осиб қўйгани билан боғлиқ ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берилди

Қашқадарё вилояти Ғузор туманида 13 апрель куни 37 ёшли эркак ўзини осиб қўйгани хабар берилганди. Бош прокуратура ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берди.

Фото: «Bugun.uz»

Аниқланишича, 13 апрель куни Ғузор тумани Совбоғ қишлоғида яшаган 1985 йилда туғилган эркак (оилали, 3 нафар фарзанди бор, маҳалла фуқаролар йиғинида ёшлар етакчиси бўлиб ишлаган) қўшнисининг яшамайдиган хонадонида ўзини ўзи осиб вафот этган.

Текшириш давомида марҳум охирги вақтларда кўп спиртли ичимлик истеъмол қилиши оқибатида руҳиятида ўзгариш бўлганлиги аниқланган. Марҳумнинг ўлим сабабига аниқлик киритиш мақсадида суд-тиббий экспертизаси тайинланган.

Ҳолат бўйича Ғўзор тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракати олиб борилмоқда.

Аввалроқ Қашқадарёда 17 ёшли ўқувчи қиз ўзини осиб қўйгани ҳақида хабар берилганди. Унинг руҳиятида ўзгариш бўлгани айтилган.

Bugun — LIVE