Жаҳон - 12:30 · 17.04.2022

Қирғизистон аэропортида 4 нафар ўзбекистонлик қўлга олинди — фото

Қирғизистоннинг Ўш аэропортида контрабандада гумон қилинган тўрт нафар Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди. Бу ҳақда «24.kg» хабар берди.

Фото: «Akipress»

Мамлакат Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси матбуот маркази ҳолат юзасидан маълумот берган. Қўлга олинганлар Истанбулга учиб кетмоқчи бўлган. Уларнинг ҳар бирида оғирлиги 0,5 грамм бўлган олтин занжирлари аниқланган.

Таъкидланишича, тегишли товарлар рўйхатига киритилган қора ва рангли металлар парчаларини экспорт қилишда миқдорий чекловлар ўрнатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, шундан сўнг ҳолатга ҳуқуқий баҳо берилади.

Фото: «24.kg»

Аввалроқ Қирғизистонда жиноий гуруҳ аъзолари ўзбекистонлик эркакни уриб, ундан пул талаб қилганди. Шунингдек, мамлакатда 20 ёшли ўзбекистонлик йигит пули йўқлиги учун бўғиб ўлдирилганди.

Bugun — LIVE