Жаҳон - 8:11 · 17.04.2022

Россияда давлатлараро қидирувдаги ўзбекистонлик аёл қўлга олинди

Россиянинг Ленинград вилоятида 14 апрель куни давлатлараро қидирувда бўлган ўзбекистонлик 37 ёшли аёл қўлга олинди. Бу ҳақда «Neva.Today» хабар берди.

Фото: «Flickr»

Маълум қилинишича, 2021 йилнинг кузида Самарқанддаги автовокзалда аёл фирибгарлик йўли билан бегона эркакнинг «Chevrolet Captiva автомобилини олиб қўйган.

Жабрланувчи 19,5 минг доллар миқдорида моддий зарар кўрган. 2022 йилнинг феврал ойида у қидирувга берилган, унга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси танланган. Бироқ аёл тергов ва суддан қочишга муваффақ бўлган.

Шу тариқа, айбланувчи 14 апрель куни Ленинград вилояти Гатчинский туманидаги Ковшово қишлоғида қўлга олинган.

Аввалроқ Россияда давлатлараро қидирувдаги ўзбекистонлик эркак ушланганди. Шунингдек, Россияда 8 йил олдин қотиллик содир этган ўзбекистонлик эркак Қозоғистонда қўлга олинганди.