Жаҳон - 11:22 · 17.04.2022

Россияда тожикистонлик мигрантлар ўзбекистонлик эркакни ўғирлаб кетди

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида тожикистонлик мигрантлар «Томята Тосуши» озиқ-овқат етказиб бериш хизматининг ўзбекистонлик ошпазини ўғирлаб кетиб, ундан пул талаб қилди. Бу ҳақда «78.ru» хабар берди.

Фото: «РБК»

Келтирилишича, ҳолат юзасидан жабрланувчининг рафиқаси полицияга мурожаат қилган. Аёл эрини номаълум шахслар мажбуран «Kia Rio» машинасига ўтқизиб, Ветеранлар проспектига олиб чиқиб, пул талаб қилганини айтган. Ҳолат юзасидан соат 16:00 (Москва вақти билан) кўрсатилган манзилда уч нафар Тожикистон ва бир нафар Россия фуқароси қўлга олинган.

Жабрланувчи, 27 ёшли ўзбекистонлик эркак, уни 14 апрель куни соат Москва вақти билан 10:00 да Софийская кўчасида уни куч билан машинага ўтқизишганини айтган. Шундан сўнг айбланувчилар ошпаздан автомобиль ижарасини тўлаш учун 200 минг рубль (2402 доллар) талаб қилган. Текширув давомида машина салонидан 100 минг рубль (1201 доллар) аниқланган. Ҳозирда жиноят ишини қўзғатиш масаласи ҳал қилинмоқда.

Аввалроқ Россияда ўзбекистонлик эркаклар ҳамюртларини ўғирлагани ва Қирғизистонда жиноий гуруҳ аъзолари ўзбекистонлик эркакни уриб, ундан пул талаб қилгани ҳақида хабар берилган.