Жаҳон - 13:40 · 17.04.2022

Шимолий Корея Япон денгизи томон снаряд учирди

Шимолий Корея президенти Ким Чен Ин 16 апрель куни янги қуролни синовдан ўтказиш жараёнини кўздан кечирди. Бу ҳақда «Yonhap» хабар берди.

Фото: «AFP»

Маълум бўлишича, давлат раҳбари янги тактик бошқариладиган қурол тизимининг синовларини кўздан кечирган ва синовлар муваффақиятли ўтган. Ракеталар 25 километргача баландликка кўтарилиб, 110 километр масофани босиб ўтган, максимал тезлиги 4900 км/соатни ташкил қилган.

Синовдан ўтказилагнан қурол, жумладан унинг тури ҳақида бошқа тафсилотлар келтирилмаган. Ким Чен Ин, Корея Меҳнат партияси марказий қўмитаси бўлим бошлиғи ўринбосари Ким Чен Сик, КХДР Мудофаа вазирлиги қўмондонлик штаби ва йирик қўшинлар қўмондонлари билан бирга. жараённи кўздан кечирган.

Бош штаб бошлиқлари қўмитаси маълумотларига кўра, қурол ишга туширилгандан сўнг дарҳол президентнинг Миллий хавфсизлик бошқармаси, ҳарбий ва разведка идоралари уни муҳокама қилиш учун фавқулодда йиғилиш ўтказган. Шунингдек, «мамлакат мудофаа қобилияти ва ядровий жанговар кучларни янада мустаҳкамлаш» бўйича кўрсатмалар берилган.

Аввалроқ КХДР Жанубий Кореяга ядро уруши билан таҳдид қилгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Ким Чен Иннинг синглиси қандай ҳолатда уруш бўлишини айтган.