Жаҳон - 23:04 · 17.04.2022

Telegram янги функцияларни ишга туширди

Telegram бир нечта янги функцияларни ишга туширди. Бу ҳақда мессенжер веб-сайтида хабар берилди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум қилинишича, Telegram мессенжери фойдаланувчиларга билдиришнома товушларини яратиш, билдиришнома таймерларини ўрнатиш ва хабарларни автоматик ўчириш, асл хабарни сақлаган ҳолда жавоблар ёзиш, шунингдек, янги авлод ботларини ишлаб чиқиш ҳамда улардан фойдаланиш имконини берувчи функцияларни ишга туширган.

«Бундан ташқари, фойдаланувчилар билдиришномаларни тўлиқ ёки маълум вақтга ҳамда исталган чатларда таймер созламалари билан хабарларни автоматик ўчириш имкониятига эга бўлган», дейилади хабарда.

Келтирилишича, янгиланишлар iOS’да ўрнатилган хабарларни таржима қилиш хусусиятига ҳам таъсир қилган —тиллар сони ортган.

Telegram’инг янги версиясида, шунингдек, телефон рақамини ўзгартириш интерфейсини янгиланган, кўпроқ анимацион эможи қўшилган.

Аввалроқ Telegram яна бир янги функцияни ишга тушириши хабар берилган. Шунингдек, Telegram’да телеканаллар яратиш имкониятини берувчи функция ишлаб чиқилиши ва мобил ҳамда десктоп қурилмалар учун янги веб-версия ишга тушиши маълум қилинганди.