Фотогалерея - 23:59 · 17.04.2022Тўрт оёқли темир от, бомбардимон қилинган Харьков, Қирғизистондаги ов фестивали — 17 апрель суратлари
Бугуннинг энг сара ва қизиқарли суратларини эътиборингизга ҳавола этамиз.
Фото: «Bugun Live»Швейцарияда эркак 1290 та Рим тангаларидан иборат хазина топди.
Фото: «Getty Images»Ирландия жамоаси Рақс бўйича жаҳон чемпионатида чиқиш олдидан сўнгги тавсияларни тингламоқда.
Фото: «EPA»Украиналик ўт ўчирувчилар рус бомбардимонидан кейинги Харьков шаҳри харобаларида қутқарув ишларини олиб бормоқда.
Фото: «Anadolu Agency»Польшаннг Краков шаҳрида одамлар байрам совғаларига дам солинишини кутиб турибди.
Фото: «AP»Рим папаси Франциск Авлиё Пёрт майдонида байрам нутқини қилмоқда.
Фото: «EPA»Қуддусдаги юнон православлар Пасхадан олдинги якшанбани нишонламоқда. Бу кунда Исо пайғамбар Қуддусга кирган деб ишонилади.
Фото: «AFP»Франциялик муҳандислар юрадига от шаклидаги аждарҳо ясаб, уни Тулуза шаҳри кўчалари бўйлаб айлантирмоқда.
Фото: «EPA»Қирғизистоннинг Боконбаево шаҳрида овчилар фестивали бўлиб ўтди. Унда қатнашган овчи бургутини ушлаб турибди.
Фото: «Reuters»Жанубий Африкадаги сув тошқинлари оқибатлари. Тошқин оқибатида оқиб келган матрас устида сакраётган болакай.
Фото: «Reuters»Германиядаги славян озчиликлар вакиллари муқаддас ҳафта тадбирларида қатнашмоқда.