Жамият, Тошкент ш. - 9:31 · 17.04.2022

Тошкентда эркак машинаси итни босиб кетди — видео

Тошкент шаҳри Чилонзор туманида 12 апрель куни эркак машинасида итни босиб кетди. Пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси ахборот хизмати ҳолат юзасидан маълумот берди.

Кадр: Telegram / @mobilmuxbiruz

Қайд этилишича, Чилонзор тумани ички ишлар органи фаолиятини мувофиқлаштириш бўлимига 43 ёшли аёл ариза билан мурожаат қилиб, 12 апрель куни соат тахминан 18:00да номаълум эркак ўз автомобилида жониворни босиб кетганини маълум қилган.

Сўнг ушбу шахс вояга етмаган болаларнинг кўз олдида ўз ҳаракатларини давом эттириб, «Cobalt»да номаълум томонга ҳаракатланиб кетган.

Айни вақтда жониворга озор етказган шахсга нисбатан қонуний чора кўриш учун Чилонзор тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг 3 март куни Тошкент шаҳар Учтепа туманида қурол билан яраланган ит топилгани ҳақида хабар берилганди.